35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Новости

БЎСТОН МАҲАЛЛАСИДА ХОНАДОНМА-ХОНАДОН ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ

БЎСТОН МАҲАЛЛАСИДА ХОНАДОНМА-ХОНАДОН ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 12-Бекобод сайлов округи депутати Мутавалиев Олимхон Умриллаевич Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хонадонма-хонадон ўрганиш ишларини олиб бордилар.
Ўрганишлар давомида фуқаролар билан самимий мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.
Хусусан, хонадон ҳудудида жойлашган электр таянч устунини хавфсиз ҳудудга кўчириш ҳамда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш билан боғлиқ масалалар кўтарилди.
Аниқланган муаммолар жойида ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари ва мурожаатлар киритиш белгиланди.
Фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир масала назоратга олинди.

Slide 1 of 6