35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Новости

ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунавий ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–298-сонли қарори ҳамда «2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–49-сонли қарорига асосан Янгиқўрғон туманидаги «Соҳил», «Қораполвон», «Обод», «Қутлуғтол», «Тиллатепа» ва «Салмон» маҳаллаларида кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан Янги Ўзбекистон қиёфаси кириб бораётган Қораполвон маҳалласида амалга оширилаётган қурилиш, ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш ишлари ўрганилди.
Мазкур маҳаллада аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
🔹 3,2 километр автомобиль йўлини асфальтлаш;
🔹 1,5 километр пиёдалар йўлагини барпо этиш;
🔹 1 километр масофага сув оқова лотокларини ётқизиш;
🔹 10 та замонавий ўриндиқ ўрнатиш;
🔹 16 та чиқинди контейнери жойлаштириш;
🔹 болалар ва воркаут майдончаларини ташкил этиш;
🔹 янги маҳалла биносини қуриш;
🔹 маданият марказининг бўш турган хоналарида кутубхона ва IT марказини ташкил этиш режалаштирилган.
Бугунги кунга қадар маҳалла биносини қуриш ишлари бошланган. Шунингдек, 2,3 километр пиёдалар йўлакчаси барпо этилган, болалар ва воркаут майдончалари қурилган ҳамда 2,5 километр ички йўллар асфальтланган.
Маданият маркази биносининг 4 та хонаси мукаммал таъмирланиб, замонавий кутубхона ва IT марказини ташкил этиш учун тайёр ҳолатга келтирилган.
Ўрганиш давомида амалга оширилган ишларнинг сифати ва белгиланган вазифаларнинг ижро ҳолати кўздан кечирилди.

Slide 1 of 6