Новости

Ахоли мурожаати ўрганилди

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида аҳоли мурожаатлари ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган ижтимоий, коммунал ва инфратузилма билан боғлиқ масалалар жойига чиққан ҳолда кўриб чиқилди. Мавжуд муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилиниб, уларни қонуний ва ижобий ҳал этиш юзасидан масъул ташкилотларга тегишли вазифалар белгиланди.
Айрим мурожаатларни қисқа муддатда ҳал этиш чоралари кўрилган бўлса, қўшимча маблағ ва вақт талаб этадиган масалалар депутатлик назоратига олинди.
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганиш ҳамда мурожаатларга амалий ечим топиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.