Новости

ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–298-сонли қарорига асосан «Оғир туман» дастури доирасида Янгиқўрғон тумани Обод маҳалласига кириш қисмидан айланма йўлгача бўлган ҳудудда пиёдалар йўлакчасини барпо этиш ҳамда тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш белгиланган.
Бугунги кунга қадар йўлнинг икки тарафи текисланиб, 1,5 километр масофада пиёдалар йўлакчаси қурилди. Айни пайтда ҳудудда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшанбек Раҳмонжонович ўз сайлов округида амалга оширилаётган мазкур бунёдкорлик ишларининг бориши билан яқиндан танишди.
Ўрганиш жараёнида қурилиш ишларининг сифати, белгиланган муддатларда бажарилиши ҳамда аҳоли учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.