Новости

ЯНГИОБОД МАҲАЛЛАСИДА ХОНАДОНБАЙ ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ

ЯНГИОБОД МАҲАЛЛАСИДА ХОНАДОНБАЙ ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович томонидан сайлов округида жойлашган Янгиобод маҳалласида “Халқ билан бирга” лойиҳаси доирасида маҳалла еттилиги иштирокида хонадонбай ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганишлар давомида фуқароларнинг турмуш шароити, мавжуд муаммолари, ижтимоий ҳимояга, бандликка, тиббий хизматга ва моддий кўмакка бўлган эҳтиёжлари ўрганилди. Шунингдек, аҳоли томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар тингланиб, уларни белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Аниқланган масалалар депутатлик назоратига олиниб, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ҳал этиш чоралари кўрилади.