Новости

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ САМАРАДОРЛИГИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ САМАРАДОРЛИГИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Сидиқов Дилшод Ҳасанбоевич ҳамда туман Кенгаши мутахассиси Ходжаева Босида Боғ маҳалласида бўлиб, маҳаллада хотин-қизлар фаоли томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.
Ўрганиш давомида хотин-қизлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини аниқлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш, ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминлаш ҳамда касб-ҳунарга йўналтириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва уларни жамоат ишларига фаол жалб этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ўрганиш якунида мавжуд масалалар бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Slide 1 of 1