35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Новости

Последние новости

ОҚТЕПА МАҲАЛЛАСИДА КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ
ОҚТЕПА МАҲАЛЛАСИДА КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири, 6-Поромон сайлов округи депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна сайлов округидаги Оқтепа маҳалласида бўлиб, ҳудудда кўчама-кўча ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўрганиш давомида маҳаллада амалга оширилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, кўчалар ва ариқ-зовурларни тозалаш, ҳудудларда санитария ҳолатини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, аҳоли билан мулоқот қилиниб, уларни қийнаб келаётган масалалар, кўчалар ҳолати, ички йўллар, электр ва бошқа инфратузилма билан боғлиқ муаммолар ўрганилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, маҳалла ҳудудида тозалик ва ободликни таъминлаш, аҳоли учун муносиб ва қулай яшаш муҳитини яратиш юзасидан маҳалла масъулларига тегишли тавсиялар берилди.
Кўчама-кўча ўрганишлар ва аҳоли билан бевосита мулоқотлар давом эттирилади.
Slide 1 of 2