Новости

Последние новости

ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ

ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ

✔️Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутатлари Отабоев Фахриддин Жўрабоевич ҳамда Қодиров Икромжон Жўраевичлар томонидан сайлов округида жойлашган Нурафшон маҳалласи ҳудудидаги 58-сонли оилавий шифокорлик пункти (ОШП) фаолияти атрофлича ўрганилди.

Ташриф давомида тиббиёт муассасасида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, жумладан, бепул тиббий хизматларнинг ўз вақтида ва сифатли ташкил этилганлиги, аҳолининг дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси ҳамда тиббиёт ходимлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Айниқса, ҳамширалар томонидан ногиронлиги бўлган шахслар, ёши улуғ ва ҳаракатланишда қийналадиган фуқароларга уйма-уй хизмат кўрсатиш ишлари, уларнинг саломатлигини доимий назоратда ушлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, муассасада мавжуд тиббий жиҳозлар ҳолати, улардан фойдаланиш самарадорлиги, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, тиббий хизмат кўрсатиш жараёнининг ташкил этилиши ҳам ўрганилди.

Фуқаролар билан мулоқотлар давомида уларнинг фикр ва таклифлари тингланиб, тиббий хизмат сифатини янада ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўрганиш жараёнида аниқланган айрим камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш ҳамда аҳолини дори-дармонлар билан узлуксиз таъминлашни таъминлаш мақсадида тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.

✔️ Мазкур ўрганиш ишлари ҳудуд аҳолисига сифатли, самарали ва ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш, аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган.

Slide 1 of 1