НУРОНИЙЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Қодиров Икромжон Жўраевич томонидан Қораполвон маҳалла фуқаролар йиғинида нуронийлар билан учрашув ўтказилди.
👥 Учрашув давомида маҳаллада амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, аҳоли учун яратилаётган шароитлар ҳамда ижтимоий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
🙏 Нуронийлар томонидан маҳаллада олиб борилаётган ишлар юзасидан шукроналик ҳисси билан миннатдорчилик билдирилди.
📌 Учрашув якунида келгусида ҳам аҳоли фаровонлигини ошириш, маҳаллани янада обод ва кўркам қилиш бўйича ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.