Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгаши депутати Мирзарахимова Ферузахон Мирзакаримовна ҳамда туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси А.Отажонов биргаликда Қўқонқишлоқ МФЙда аҳолини камбағалликдан чиқариш ва бандликка кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Хусусан, жорий йилда маҳаллада ҳоким ёрдамчиси томонидан тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 10 нафар фуқарога жами 237 млн сўм имтиёзли кредит ажратилган. Шунингдек, 2 нафар фуқарога субсидия ва 1 нафар фуқарога “устоз-шогирд” йўналишида субсидия берилган.
Олиб борилаётган ишлар натижасида 12 нафар фуқаро ўз-ўзини банд қилган ҳолда доимий иш билан таъминланган.
Айни пайтда маҳаллада 29 та оила камбағаллик рўйхатига киритилган бўлиб, бу кўрсаткич 2,9 фоизни ташкил этмоқда. Ушбу оилалар учун алоҳида “индивидуал дастур” ишлаб чиқилган бўлиб, дастур асосида манзилли ишлар амалга оширилмоқда.