Новости

Последние новости

янв.21
Кегейлида замонавий аграр тажриба — янги имкониятлар мезони
янв.21
Инсон хотирасига эҳтиром — юксак қадрият
янв.21
Самарканд қаласындағы Парламентлераралық Аўқамның XII Жас парламент ағзалары пүткил жер жүзилик конференциясы өз жумысын баслады.
янв.21
Байрам қутлықлаўы
янв.21
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИНИНГ “ДАЛА МАДАНИЯТИ – ФЕРМЕР МАЖБУРИЯТИ” АСОСИДА ДАЛА ЧЕТЛАРИГА ЧОРВАЧИЛИК МАЖМУАЛАРИНИ ҚУРИЛИШИ ЮЗАСИДАН МУРОЖААТИ
янв.21
Oʻzbekiston Mahallalari uyushmasi Kegeyli tumani boʻlimi boshligʻining Kegeyli tumani aholisiga murojaat
янв.21
ПАХТАГА ҚЎШИМЧА ИШЛОВ БЕРИНГ ВА ҲОСИЛИНГИЗГА ҲОСИЛ ҚЎШИНГ!
янв.21
ЯЛПИ МАЖЛИСИДА ЭНГ МУҲУМ ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ.
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
ҲАР БИР ОИЛАГА — АМАЛИЙ КЎМАК, ҲАР БИР ХОНАДОНГА — ДОИМИЙ ДАРОМАД МАНБАИ

ҲАР БИР ОИЛАГА — АМАЛИЙ КЎМАК, ҲАР БИР ХОНАДОНГА — ДОИМИЙ ДАРОМАД МАНБАИ
Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович томонидан «Дўстлик» маҳалласида хонадонбай ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида ижтимоий реестрга киритилган ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг турмуш шароити, мавжуд муаммолари, бандлик ҳолати ва даромад манбалари атрофлича ўрганилди. Фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиниб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.
Асосий эътибор ҳар бир оиланинг имконият ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда:
🔹 фуқароларни доимий ва барқарор даромад манбаи билан таъминлаш;
🔹 ишсиз аҳоли бандлигини йўлга қўйиш;
🔹 касб-ҳунар ва тадбиркорликка жалб этиш;
🔹 мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш;
🔹 эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилди.
Хонадонбай мулоқотлар жараёнида аниқланган муаммоларни ҳал этиш, фуқароларга манзилли ва амалий кўмак кўрсатиш ҳамда оилаларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Ҳар бир мурожаатнинг ижроси назоратга олиниб, белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Slide 1 of 8