Новости

Последние новости

янв.21
Кегейлида замонавий аграр тажриба — янги имкониятлар мезони
янв.21
Инсон хотирасига эҳтиром — юксак қадрият
янв.21
Самарканд қаласындағы Парламентлераралық Аўқамның XII Жас парламент ағзалары пүткил жер жүзилик конференциясы өз жумысын баслады.
янв.21
Байрам қутлықлаўы
янв.21
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИНИНГ “ДАЛА МАДАНИЯТИ – ФЕРМЕР МАЖБУРИЯТИ” АСОСИДА ДАЛА ЧЕТЛАРИГА ЧОРВАЧИЛИК МАЖМУАЛАРИНИ ҚУРИЛИШИ ЮЗАСИДАН МУРОЖААТИ
янв.21
Oʻzbekiston Mahallalari uyushmasi Kegeyli tumani boʻlimi boshligʻining Kegeyli tumani aholisiga murojaat
янв.21
ПАХТАГА ҚЎШИМЧА ИШЛОВ БЕРИНГ ВА ҲОСИЛИНГИЗГА ҲОСИЛ ҚЎШИНГ!
янв.21
ЯЛПИ МАЖЛИСИДА ЭНГ МУҲУМ ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ.
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
Munosabat

ЯНГИ МАГИСТРАЛ — ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИ

Қорақалпоғистонда транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш борасида яна бир муҳим қадам ташланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Осиё тараққиёт банки иштирокидаги А-380 «Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу» автомобиль йўлининг 581–673 километрлар оралиғидаги 92 километрлик қисмини реконструкция қилиш ишларига старт берилди.
Қиймати 233,1 миллион доллар бўлган лойиҳа 2026–2030 йилларда амалга оширилади. Унга кўра, мазкур автомобиль йўли 4 тасмали, цемент-бетон қопламали замонавий магистралга айлантирилади. Шунингдек, 25 та кўприк ва 14 та йўл ўтказгич қурилади.

Мазкур лойиҳа транспорт қатновини яхшилаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш ва ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Янги магистрал орқали юк ва йўловчи ташиш имкониятлари кенгайиб, вақт ва транспорт харажатларини камайтириш учун шароит яратилади.

А-380 магистралининг модернизация қилиниши Қорақалпоғистоннинг транзит салоҳиятини ошириш, инвестицияларни жалб этиш, саноат ва логистика соҳаларини ривожлантириш учун ҳам янги имкониятлар очади. Қурилиш ишларини «Чина Railway 20th Bureau Group Co., L.» компанияси амалга оширади. Лойиҳа консультанти сифатида «Донгсунг-Саман» Корея қўшма корхонаси жалб этилган.
Замонавий йўл — бу нафақат қулай қатнов, балки янги иқтисодий имкониятлар, янги инвестициялар ва ҳудуд тараққиёти учун мустаҳкам пойдевордир.

Э.Асаматдинов
Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгаши депутати