35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Новости

Последние новости

янв.21
Байрам қутлықлаўы
янв.21
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИНИНГ “ДАЛА МАДАНИЯТИ – ФЕРМЕР МАЖБУРИЯТИ” АСОСИДА ДАЛА ЧЕТЛАРИГА ЧОРВАЧИЛИК МАЖМУАЛАРИНИ ҚУРИЛИШИ ЮЗАСИДАН МУРОЖААТИ
янв.21
Oʻzbekiston Mahallalari uyushmasi Kegeyli tumani boʻlimi boshligʻining Kegeyli tumani aholisiga murojaat
янв.21
ПАХТАГА ҚЎШИМЧА ИШЛОВ БЕРИНГ ВА ҲОСИЛИНГИЗГА ҲОСИЛ ҚЎШИНГ!
янв.21
ЯЛПИ МАЖЛИСИДА ЭНГ МУҲУМ ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ.
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Кегейли тумани фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг МУРОЖААТИ
янв.21
KEGEYLIDEN AWǴANSTAN RESPUBLIKASÍNA EKSPORT JOLǴA QOYÍLDÍ.
янв.21
Mámleketlik bajını tólewden azat etiledi
Янгиқўрғон тумани маркази ва Обод маҳалласини боғловчи йўлда пиёдалар учун қулай ва хавфсиз йўлак барпо этилмоқда

Янгиқўрғон тумани маркази ва Обод маҳалласини боғловчи йўлда пиёдалар учун қулай ва хавфсиз йўлак барпо этилмоқда

Янгиқўрғон тумани марказини Обод маҳалласи билан боғловчи йўлда аҳоли учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш мақсадида инфратузилма ишлари амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида 2,7 километр пиёдалар йўлакчаси барпо этиш ҳамда 75 та қуёш панеллари асосида ишловчи замонавий кўча чироқларини ўрнатиш белгиланган.

Мазкур ишлар учун республика бюджетидан 2 миллиард 100 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳозирга қадар 1 миллиард 84,3 миллион сўмлик ишлар бажарилиб, лойиҳа ижроси 51,6 фоизни ташкил этмоқда. Бугунги кунга қадар режалаштирилган пиёдалар йўлагининг 2,5 километри қуриб битказилди.

Айни пайтда ҳудудга ўриндиқлар ва қуёш панелли кўча чироқларини олиб келиш ҳамда ўрнатиш бўйича ишлар давом этмоқда. Қурилиш ишлари “BARAKOT-HIMMAT FAYZ” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.

Мазкур ишлар Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутатлари Н. Мухамадиева, Д. Хатамова, Кенгаш котибияти мудири Т. Гаппаров ҳамда Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири М. Эргашева иштирокида ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида қурилиш ишларининг сифати, ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда лойиҳани белгиланган муддатда тўлиқ якунлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, туман маркази ва Обод маҳалласи ўртасида пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланиб, йўл бўйи инфратузилмаси ҳамда ҳудуднинг тунги ёритиш тизими янада яхшиланади.

Slide 1 of 2