Новости

Последние новости

янв.21
Кегейлида замонавий аграр тажриба — янги имкониятлар мезони
янв.21
Инсон хотирасига эҳтиром — юксак қадрият
янв.21
Самарканд қаласындағы Парламентлераралық Аўқамның XII Жас парламент ағзалары пүткил жер жүзилик конференциясы өз жумысын баслады.
янв.21
Байрам қутлықлаўы
янв.21
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИНИНГ “ДАЛА МАДАНИЯТИ – ФЕРМЕР МАЖБУРИЯТИ” АСОСИДА ДАЛА ЧЕТЛАРИГА ЧОРВАЧИЛИК МАЖМУАЛАРИНИ ҚУРИЛИШИ ЮЗАСИДАН МУРОЖААТИ
янв.21
Oʻzbekiston Mahallalari uyushmasi Kegeyli tumani boʻlimi boshligʻining Kegeyli tumani aholisiga murojaat
янв.21
ПАХТАГА ҚЎШИМЧА ИШЛОВ БЕРИНГ ВА ҲОСИЛИНГИЗГА ҲОСИЛ ҚЎШИНГ!
янв.21
ЯЛПИ МАЖЛИСИДА ЭНГ МУҲУМ ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ.
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
Тиллатепа маҳалласида 3,2 километр ички йўл асфальтланди

Тиллатепа маҳалласида 3,2 километр ички йўл асфальтланди

Янгиқўрғон тумани Тиллатепа маҳалласида аҳоли учун қулай ва муносиб яшаш шароитларини яратиш, инфратузилмани яхшилаш мақсадида “Оғир маҳалла” дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Дастур доирасида маҳалладаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида республика бюджетидан 3 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Мазкур маблағлар ҳисобидан белгиланган инфратузилма ишлари доирасида бугунги кунга қадар 3,2 километр ички йўл тўлиқ асфальтланди. Натижада маҳалла аҳолиси, хусусан, мактаб ўқувчилари, кексалар ва транспорт воситалари учун қулай ҳамда хавфсиз ҳаракатланиш шароити яратилди.
Йўлларнинг асфальтланиши ёғингарчилик пайтидаги лой ва кўлмаклар, қуруқ мавсумдаги чанг-тўзон каби муаммоларни бартараф этиш билан бирга, тез тиббий ёрдам, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа махсус хизматларнинг хонадонларга эркин кириб бориши учун ҳам қулайлик яратмоқда.
Мазкур ишлар жараёни Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутатлари Н. Мухамадиева, Д. Хатамова, Кенгаш котибияти мудири Т. Гаппаров ҳамда Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири М. Эргашева иштирокида ўрганилди.
Ўрганиш давомида инфратузилма ишларининг сифати, ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда амалга оширилаётган ишлар натижадорлигига депутатлик назорати нуқтаи назаридан алоҳида эътибор қаратилди.
Тиллатепа маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари аҳоли учун янада қулай яшаш муҳитини яратиш ва маҳалла инфратузилмасини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Slide 1 of 4