Новости

Последние новости

янв.21
Кегейлида замонавий аграр тажриба — янги имкониятлар мезони
янв.21
Инсон хотирасига эҳтиром — юксак қадрият
янв.21
Самарканд қаласындағы Парламентлераралық Аўқамның XII Жас парламент ағзалары пүткил жер жүзилик конференциясы өз жумысын баслады.
янв.21
Байрам қутлықлаўы
янв.21
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИНИНГ “ДАЛА МАДАНИЯТИ – ФЕРМЕР МАЖБУРИЯТИ” АСОСИДА ДАЛА ЧЕТЛАРИГА ЧОРВАЧИЛИК МАЖМУАЛАРИНИ ҚУРИЛИШИ ЮЗАСИДАН МУРОЖААТИ
янв.21
Oʻzbekiston Mahallalari uyushmasi Kegeyli tumani boʻlimi boshligʻining Kegeyli tumani aholisiga murojaat
янв.21
ПАХТАГА ҚЎШИМЧА ИШЛОВ БЕРИНГ ВА ҲОСИЛИНГИЗГА ҲОСИЛ ҚЎШИНГ!
янв.21
ЯЛПИ МАЖЛИСИДА ЭНГ МУҲУМ ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ.
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
ТУМАН ЙЎЛЛАРИДА ЯНГИ ҚИЁФА: ПИЁДАЛАР ЙЎЛАКЛАРИ ВА ЗАМОНАВИЙ ЁРИТИШ ТИЗИМИ БАРПО ЭТИЛМОҚДА

ТУМАН ЙЎЛЛАРИДА ЯНГИ ҚИЁФА: ПИЁДАЛАР ЙЎЛАКЛАРИ ВА ЗАМОНАВИЙ ЁРИТИШ ТИЗИМИ БАРПО ЭТИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–49-сон қарори асосида Янгиқўрғон туманида «оғир» тоифага киритилган маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу доирада туман марказини «Обод» маҳалласи билан боғловчи автомобиль йўли бўйлаб 2,7 километр узунликда пиёдалар йўлакчаси барпо этиш ҳамда 75 та қуёш панелли замонавий тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Чортоқ туманидан Янгиқўрғон туманига кириш қисмида ҳам 2,7 километр пиёдалар йўлакчаси қурилиб, 65 та қуёш панелли тунги ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда.
Мазкур лойиҳалар доирасида жами 5,4 километр пиёдалар йўлакчаси барпо этилиб, 140 та замонавий ёритиш чироғи ўрнатилиши белгиланган.
Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович қурилиш объектларида бўлиб, амалга оширилаётган ишларнинг бориши ва сифатини кўздан кечирди.
Нажмиддинов Асадулла Икромович мазкур лойиҳалар, аввало, пиёдалар, айниқса, болалар, ёши улуғ инсонлар ҳамда тунги вақтда ҳаракатланувчи фуқаролар учун хавфсиз ва қулай муҳит яратишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Шунингдек, масъулларга қурилиш ишларини белгиланган меъёрлар асосида сифатли амалга ошириш, йўлаклар ва ёритиш ускуналарининг мустаҳкамлиги ҳамда узоқ муддат хизмат қилишини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Лойиҳалар «BARAKOT-HIMMAT FAYZ» хусусий корхонаси томонидан амалга оширилаётган бўлиб, ушбу ишлар учун 3,6 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.
Мазкур бунёдкорлик ишлари ҳудуд қиёфасини янада обод қилиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва аҳолининг кундалик ҳаракатланиши учун муносиб шароит яратишга хизмат қилади.

Slide 1 of 8