35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Новости

Последние новости

ЁШЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ЁШЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

🏛 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Аралов Латифжон томонидан сайлов округида жойлашган Тинчлик маҳалласидаги ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти ўрганилди.
📌 Ўрганиш давомида марказда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, касб-ҳунар ўргатиш йўналишлари, ўқув жараёнлари ҳамда ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
🤝 Шунингдек, ёшлар билан мулоқот қилиниб, уларнинг таклиф ва фикрлари тингланди. Ёшларни замонавий ва талаб юқори бўлган касбларга ўргатиш, уларни доимий даромад манбаига эга қилиш муҳимлиги таъкидланди.
✅ Ўрганиш якунида марказ фаолиятини янада самарали ташкил этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 1