Новости

ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ: ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ: ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич томонидан Жаҳон банкининг қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган асфальтлаш ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида йўлларни асфальтлаш ишларининг сифати, белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳамда ишларнинг ўз вақтида бажарилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, мутасаддилар билан суҳбат ўтказилиб, аҳоли учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш, лойиҳа доирасидаги ишларни сифатли якунлаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Депутат томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳалари устидан депутатлик назорати доимий равишда олиб борилиши таъкидланди.