Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгаши депутатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 6-мартдаги ПҚ-93-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги қурилиш ишлари олиб борилаётган мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ва оилавий поликлиникалар ҳолати бориб ўрганилди. Қурилиш ва таъмирлаш ишларини имкониятдан келиб чиқиб ўқув мавсумига бошлангунига қадар тамомлаш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.