Новости

МУСТАҲКАМ ОИЛА – ЖАМИЯТ ПОЙДЕВОРИ

Тадбирда “Нуроний” жамғармаси Самарқанд шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Г. Ҳусаинова, жамғарма қошидаги “Бувижонлар мактаби” раҳбари С. Азимова, Ўзбекистон Экологик партиясидан Самарқанд шаҳар кенгаши депутати Н. Багиров, шаҳримиздаги “Панжоб” масжиди хатиб-имоми хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Г. Ашурова иштирок этдилар ва оиланинг муқаддаслигини англаш ҳамда мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, тўй маросимларини ихчам ва мазмунли ўтказиш, эрта турмуш ва яқин қариндошлар билан турмуш қуришдан сақланиш, тиббий кўриклардан ўз вақтида ўтиб туриш каби масалалар бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар. Тадбирда маҳалланинг 32 нафар намунавий деб топилган оилаларнинг сардорлари ташаккурномалар билан рағбатлантирилди.  

Slide 1 of 5