ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ — кенг маънода — мамлакат аҳолисини ижтимоий ва моддий муҳофаза қилинишини таъминлайдиган ва жамиятда қарор топган хуқуқий, иқтисодий, ижтимоий чоратадбирлар мажмуи; тор маънода — давлат ва жамиятнинг ёши, саломатлиги ҳолати, ижтимоий аҳволи, тирикчилик воситалари билан етарли таъминланмагани туфайли ёрдамга, кўмакка муҳтож фуқаролар тўғрисидаги ғамхўрлиги. Унинг асосий мақсади аҳоли фаровонлигининг тўхтовсиз яхшиланишини таъминлаш, аҳоли қат-ламларининг таълим, маданият, касб малакаси, даромадлари жиҳатидан кескин тафовутларига барҳам бериш, жамият томонидан инсонга муносиб ҳаёт даражасини ва инсон тараққиётини таъминлашга ёрдам беришдан иборат.