Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши 9-Фитрат сайлов округи депутати Ю.Утаганов туманнинг "А.Яссавий маҳалласи" еттилиги билан ҳамкорликда маҳалланинг кам таминланган оилаларини камбағалликдан чиқариш юзасидан йиғилиш ўтказди. Уларни камбағалликдан чиқариш учун 2025-йил маҳалла дастури ишлаб чиқилди ва ҳар томонлама кўмак бериш юзасидан келишиб олинди.