Yangiliklar

Пахтаобод туманида Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда.

 Халқ депутатлари Пахтаобод тумани кенгаши депутатлари томонидан тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилмоқда.

Тарғибот тадбирларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси ЭРГАШЕВ ЖАВЛОНБЕК ХАСАНОВИЧ иштирок этмоқда.  

Тарғибот тадбирлари давомида Конституциявий Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берилди.  

Тадбирда туман ҳокимлиги, туман ташкилот раҳбарлари, халқ таълими ва мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари, ўқитувчилар иштирок этмоқдалар. Депутатлар томонидан ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлгани, бу эса бош қомусимизда “Янги Ўзбекистон-ижтимоий давлат” тамойилини мустаҳкамлаш, давлат ҳокимияти
асосларини такомиллаштириш долзарблигини кўрсатаётгани тўғрисидаги ҳаётий мисоллар билан тушунтириб ўтилди. 

Slide 1 of 19