Yangiliklar

Конституция-бахтим қомуси...

Янги таҳрирдаги Конституция Ўзбекистон жамиятининг ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, бу иш мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадамдир.

Қувасой шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фаол аёллар, ёшлар етакчилари иштирокида жорий йилнинг 30 апрел куни ўтказиладиган умумхалқ референдуми ҳамда янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати Д. Мехмонова сўзга чиқиб Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, Конституция янгиланишига сезилган зарурат каби муҳим масалалар юзасидан тушунчалар бердилар.

Slide 1 of 5