Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг
тасдиқланган режа-жадвалига мувофиқ, 23-«Оқтепа» сайлов округидан сайланган
депутат Раҳмонов Жалолиддин Ҳамзаевич томонидан сайловчилар билан навбатдаги
учрашув ўтказилди.
Учрашув Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил
этилиб, унда аҳолини қийнаётган масалалар, ижтимоий-иқтисодий муаммолар ҳамда
ҳудудни ривожлантиришга оид таклифлар муҳокама қилинди. Фуқароларнинг
мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар
белгилаб олинди.
Депутат томонидан сайловчилар билан доимий мулоқотни
таъминлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасидаги ишлар изчил
давом эттирилиши таъкидланди.