Халқ депутатлари туман Кенгаши ташаббуси билан "Доимий комиссиялар фаолиятини кучайтириш" мавзуида депутатлар билан семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг парламент палаталари йиғилишларидаги нутқларининг мазмун моҳияти, уларда кўтарилган масалалар натижасида маҳаллий Кенгашлар олидаги вазифалар асосида доимий комиссиялар ишини йўлга қўйиш ҳақида Кенгаш котибият мудири Раҳима Атоеванинг маърузаси тингланди.
Депутатлардан Шоҳиста Мусаева "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тартиби" ҳақида, депутат Лола Авезова "Депутатлар Кенгашининг регламенти" мавзуида, депутат Шуҳрат Солиев "Кенгаш котибияти тўғрисидаги Низом тўғрисида", депутат Махфират Атоева." Депутатлик сўровлари ва мурожаатларини йўллаш тартиблари масалалари ҳақида" маърузалар қилдилар.
Ушбу масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Амалий семинар баҳсларга бой тарзда ўтди.