Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
O‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
Kichik sanoat zonalarda o‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
Quva tumani ijtimoiy soha ob’yektlarida olib borilayotgan qurilish-ta’mirlash ishlari deputatlar nazoratida
янв.21
“Tashabbusli budjet” loyihalari ob’ektlari deputatlar nazoratida
янв.21
Ijtimoiy soha ob’ektlaridagi qurilish-ta’mirlash ishlari deputatlar nazoratida
янв.21
Deputatlar tomonidan tumandagi ijtimoy soha ob’ektlarida issiqlik tizimini ishlash holati o‘rganilmoqda.
янв.21
Deputatlar tuman dehqon bozorida o‘rganish ishlarini olib bordilar.
янв.21
Davlat bayrog‘i qabul qilingan kun.
янв.21
Xalq deputatlari Quva tumani Kengashining ettinchi chaqiriq birinchi sessiyasi o‘tkazildi
янв.21
Deputatlar tumanning faol yoshlari bilan uchrashdilar
Ромитанда 23-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 300 ўринли янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди

Бугунги кунда Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган изчил сиёсат натижасида юртимиздаги ўзгаришлар, таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самаралари чекка ҳудудларда ҳам бўй кўрсатмоқда.

Куни кеча Ромитан туманининг Ҳазортут маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 23-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 300 ўринли янги ўқув биносини очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида туман секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳудуд депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, маҳалла еттилиги, фаоллари, нуроний отахонлар, ёшлар, фахрий ўқитувчилар, мактаб жамоаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тантанали маросим аввалида Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Умеджон Барноев сўзга чиқиб, ушбу масканнинг фойдаланишга топширилиши мамлакатимизда сўнгги йилларда таълим тизимини ислоҳ қилиш, келажагимиз пойдевори саналган ёшлар тарбияси, уларга замон талаблари асосида шарт-шароитлар яратилаётганининг амалдаги ифодаси эканлигини алоҳида таъкидлади.

Бундан ташқари сўзга чиқган ота-оналар, маҳалла оқсоқоллари, ўқувчи-ёшлар замонавий мактаб биноларини туҳфа этишганлари учун Муҳтарам Президентимизга, вилоят ва туман раҳбарларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

1995 йилда ўз фаолиятини бошлаган ушбу мактаб нафақат туман ва вилоят, балки мамлакатимизда ўз нуфузига эга илм масканларидан бири ҳисобланиши қайд этилди. 

Очилиш маросими давомида туман раҳбари ҳамда нуроний отахонлар иштирокида қурилиш ишлари жараёнида жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ ходимларга эҳтиром рамзи сифатида ўзбекона тўн кийдириб, эсдалик совғаларини топширилди.

Шундан сўнг, алвон ленталар қирқилиб, тадбир иштирокчилари бу ерда ёшларнинг ўқиб, билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Янгидан барпо этилган ушбу таълим маскани биноси ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, устозлар учун ўзига хос совға бўлди. Бу ерда ўқувчиларнинг замонавий билим олиши учун барча шароит ва имкониятлар муҳайё этилган.

Маълумот учун, мактабнинг қўшимча 3 қаватли янги ўқув биноси инвестиция маблағлари ҳисобидан “Капитал Элегант строй” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилган қурилиш-бунёдкорлик ишларига 3 миллиард 95 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилди.

Slide 1 of 1