Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгаши депутати Бухалима Солиева ташаббуси билан тумандаги "Боғи-эрам" маҳалла фуқаролар йиғинида "Пахтакор" оилавий шифохона пункти билан ҳамкорлигида оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг тиббий маданиятини ошириш мақсадида “Соғлом она – соғлом оила” шиори остида тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрик натижасида даволанишга эхтиёжи бор аёлларга даволанишга йўллашда беморларга, уларнинг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволаниши учун йўлланмалар берилди.