✅Бугун Янгибозор тумани Янги ёп маҳалласида Янгибозор туман кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши раис ўринбосари Улуғбек Қўчқаров аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида ўз сайловчилари билан мулоқот олиб борди.
⚡️Учрашувда Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши вакилларидан Н.Машарипова, С.Бабажанов, И.Саидова ҳамда Янги ёп маҳалласи ҳоким ёрдамчиси, МФЙ раиси, маҳалла фуқаролари қатнашдилар.
🔰Мулоқотлар жараёнида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари, мурожаатлари ва таклифлари билан иштирок этдилар.
📌Мурожаатларни ўрганиш баробарида фуқаролар томонидан ишга жойлашиш, уй-жой олиш бўйича масалалар билдирилди.
♻️Депутат томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда кўмаклашиш бўйича чоралар белгиланди.
🗒Учрашув якунида фуқароларга партиянинг мақсад ва вазифалари акс этган тарқатма материаллари тарқатилди.