Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
#MUNOSABAT
янв.21
Bugun mamlakatimizda biznes muhiti tubdan o‘zgardi.
янв.21
#МУНОСАБАТ
янв.21
Янги агентликка кенгаш билан биргаликда тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, таннарх, ишлаб чиқариш ва экспорт бўйича ечимлар ишлаб чиқиш, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими орқали тайёр маҳсулот экспортини 2 баробарга ошириш, кооперацияни кучайтириб, паст қувватда ишлаётган корхоналарни соғломлаштириш чораларини кўриш топширилди
янв.21
Жаҳонда савдо қоидаларининг тез ўзгариши ёки логистикадаги узилишлар тўхтамаётгани шароитида тўқимачилик тармоғини ривожлантиришга алоҳида ёндашувлар зарурлиги қайд этилди.
янв.21
Европа ва АҚШ бозорига тайёр кийим-кечак экспортини кенгайтириш, тармоқда стандартлаштириш ва рақамлаштириш ишларини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
янв.21
Ўтган йилда 5 миллион доллардан ортиқ экспорт қилган 55 та корхонанинг ҳар бирида камида 200 нафардан ишчи ишламоқда. Лекин бу корхоналар асосан вилоят марказларида ва саноати ривожланган туманларда жойлашган.
янв.21
Президент ишлаб чиқариш ва экспортни оширишга қаратилган ташаббусларни илгари сурди.
янв.21
Ўз ходимларининг фарзандлари учун боғча ташкил қилган тўқимачилик соҳаси корхоналарига хусусий боғчалардаги каби ҳар бир тарбияланувчи бўйича субсидия ажратилади.
янв.21
Тижорат кредитидан 2,2 миллиард доллар мажбурияти бор бўлган 144 та корхонани соғломлаштириш чоралари ишлаб чиқилади. Фаолиятини барқарорлаштириш мумкин бўлган корхоналарнинг кредит муддати 7 йилгача узайтириб берилади.
"Депутат"-Халқнинг ишончли вакили.

         Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши 5-Сохилобод сайлов округидан депутат Кушиев Юсуфжон Илашевич жорий йилнинг 28 феврал куни Сохилобод МФЙда "Маҳалла еттилиги" ва сайловчилар учрашув ўтказди.Учрашувда бир қатрор мурожаатлар ўрганилди. Жумладан Олмос кўчаси 8-уйда яшовчи Ахмедов Бахрилла ва Ватанпарвар кўчасида яшовчи Сарротов Суюннинг аҳоли томорқаларини суғориш учун оқова сув йўқлиги ва аҳолининг томорқаларига экин экиб фойдаланишлари учун маҳаллага дренаж қўрилиши ва томорқаларига экилган экинларни дренаж орқали суғоришлари тўғрисида мурожаати, Олмос ва Ватанпарва кўчаларини таъмирлаш тўғрисидаги мурожаатлар ўрганилди. Ўрганилган мурожаатлар юзасидан маҳаллага дренаж ўрнатиш давлат дастурига киртилганлиги, Олмос ва Ватанпарвар кўчаларни опен бюджет орқали овоз тўплаб таъмирлаш тўғрисида тушунтиришлар берилди.

          12-Иноқлик сайлов округидан депутат Холбоев Боходир Эрназарович жорий йилнинг 28 феврал куни Иноқлик махалла еттилиги ва сайловчилар билан учрашув ўтказди. Учрашувда Чортоқ кўчасида яшовчи фуқаро Файзуллаева Наргизани яшаётган хонадонини кадастр қилиш ва Чортоқ кўчасига асфалт ётқизиш, маҳалла фуқарлларининг аввал иноқлик маҳалласида тез тиббий ёрдам машинаси аҳолига хизмат қилганлиги ва бугунги кунда ушбу тез тиббий ёрдам автомашинасини бошқа маҳаллага ўтказганлиги ва тез тиббий ёрдам автомшинасини Иноқлик маҳалласига қайтариш тўғрисидаги мурожаатлар ўрганилди. Мурожаатлар юзасидан Чортоқ кўчасини опен бюджетда овоз тўплаб асфалтлаштириш Файзуллаева Наргизага яшаш уйини кадастр хужжат қилиш учун хуқуқий тушунча берилди. Маҳаллага тез тиббий ёрдам машинасини қайтариш учун депутатлик сўрови чиқаришга келишиб олинди.

Slide 1 of 3