“Мана, тўқимачилик корхоналари учун бир қатор имтиёзлар бераяпмиз. Лекин, қарс икки қўлдан чиқади”,
- деди Президентимиз.
Ҳозир 15 та кластерда толани қайта ишлаш қуввати йўқ, яна 12 тасининг қуввати етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Улар хомашёси етарли бўлмаган ип-йигирув корхоналари билан самарали кооперация тизимини йўлга қўйиши кераклиги қайд этилди.
Бундай кластерларга қўшимча инвестиция қилиб, толани қайта ишлаш бўйича янги лойиҳа қилиш талаби қўйилмайди ва жозибадор молиявий механизмлар тақдим этилади.
Лекин кластер бу тизим асосида толани қайта ишлашни бошламаса, кейинги йилдан кластер мақоми бекор қилинади ва пахта ҳосили учун имтиёзли кредит берилмайди.