КЕНГАШ РАИСИ ТАДБИРКОР ВА ҲУНАРМАНД ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович тадбиркор, ҳунарманд Исмоил Мамаджоновнинг фаолияти билан танишди.
Ҳунармандчилик халқимизнинг бой маданий мероси, миллий анъаналари ва кўп йиллик тажрибасини ўзида мужассам этган соҳалардан биридир. Ҳунармандларнинг меҳнати орқали миллий қадриятларимиз авлоддан авлодга ўтиб, замонавий ёндашувлар билан янада бойиб бормоқда.
Тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар учун барқарор даромад манбаларини яратиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтиришда муҳим ўрин тутади. Айниқса, ёшларни касб-ҳунарга қизиқтириш, уларга устоз-шогирд анъаналари асосида билим ва кўникмалар бериш келгусида мустақил фаолият бошлашлари учун мустаҳкам замин яратади.
Шу жиҳатдан, ҳудудларда фаолият юритаётган тадбиркор ва ҳунармандлар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг иш тажрибаси билан танишиш ҳамда ташаббусларига эътибор қаратиш муҳим аҳамиятга эга.
🤝 Ҳунармандчиликка эътибор — миллий меросимизни асраш, меҳнат қадрини улуғлаш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.