Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
Мурожаатлар ечими — аҳоли розилиги йўлидаги муҳим вазифа
янв.21
Тикувчилик орқали хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
янв.21
Зафар кўчасини ёритиш масаласи юзасидан депутатлик сўрови
янв.21
Булоқбоши маҳалласида фуқаро мурожаати ўрганилди
янв.21
Фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди
янв.21
Мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
янв.21
Қораполвон маҳалласида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари ўрганилди
янв.21
Мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
янв.21
Таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик — депутатлик назоратида
янв.21
«Гаистон» маҳалласида аҳоли даромадини ошириш масалалари ўрганилди
«Деҳқонобод» маҳалласида аҳоли бандлиги ва даромад манбаларини яратиш масалалари ўрганилди

«Деҳқонобод» маҳалласида аҳоли бандлиги ва даромад манбаларини яратиш масалалари ўрганилди
Бугун Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов «Деҳқонобод» маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилиги билан биргаликда ижтимоий реестрга киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаларини яратиш масалаларини ўрганди.
Хонадонбай ўрганишлар давомида аҳолининг тадбиркорлик ташаббуслари, касб-ҳунарга қизиқиши ҳамда мавжуд имкониятларига эътибор қаратилди. Фуқаролар билан мулоқотларда ўз фаолиятини йўлга қўйиш ва оила даромадини оширишга доир таклифлар муҳокама қилинди.
Тадбиркорлик, чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш истагида бўлган хонадон эгаларига имтиёзли кредитлар олиш ҳамда фаолиятини бошлаш ва кенгайтиришда амалий кўмак кўрсатиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Мазкур ўрганишдан кўзланган мақсад — фуқароларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ҳар бир оила учун барқарор даромад манбаини яратиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш.

Slide 1 of 5