Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
Оилалар даромадини оширишга амалий кўмак
янв.21
«Юксалиш» маҳалласида камбағалликни қисқартириш бўйича ишлар ўрганилди
янв.21
Мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
янв.21
Битирувчиларнинг келгуси таълим ва касб танлови муҳокама қилинди
янв.21
Китобхонлик ва маънавият — ёшлар тарбиясининг муҳим таянчи
янв.21
12-сонли мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
янв.21
«Юмалоқтепа» маҳалласида аҳоли турмуш шароити ўрганилди
янв.21
Кўрик маҳалласида пиёдалар йўлакчаси қурилиши ўрганилди
янв.21
12-сонли мактабда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
янв.21
Қорасув маҳалласидаги муаммолар юзасидан депутатлик сўрови юборилди
Кўрик маҳалласида пиёдалар йўлакчаси қурилиши ўрганилди

Кўрик маҳалласида пиёдалар йўлакчаси қурилиши ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Шоҳрух Алимирзаев томонидан Кўрик маҳалласида олиб борилаётган пиёдалар йўлакчаси қурилиш ишлари ўрганилди.
Мазкур йўлакча Чортоқ–Янгиқўрғон йўналишида, туманга кириш қисмидаги кўп қаватли уйлар олдидан техникум биносигача бўлган ҳудудда аҳолининг қулай ва хавфсиз ҳаракатланиши учун барпо этилмоқда. Лойиҳада пиёдалар учун йўлакча қуриш билан бирга, ҳудудни тунги ёритиш чироқлари билан таъминлаш ҳам назарда тутилган.
Ушбу ишлар аҳоли, жумладан, ўқувчилар, кексалар ва болали оилалар учун қулайлик яратиш, пиёдаларнинг қатнов йўлига чиқиш эҳтиёжини камайтириш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилашда аҳамиятлидир.
Қурилиш жараёнини ўрганиш аҳоли манфаатларига хизмат қилувчи инфратузилма лойиҳаларининг амалга оширилишини кузатиб боришга қаратилган.