Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
ЎҚУВЧИЛАР ХАВФСИЗЛИГИ ЮЗАСИДАН ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
янв.21
ЕР ЧЕГАРАСИ ВА КЎЧА ДЕВОРИ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
янв.21
ЁШЛАРНИНГ ТАКЛИФ ВА ТАШАББУСЛАРИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА
янв.21
РАДИВОН МАҲАЛЛАСИДА ЁШЛАР УЧУН ЯНГИ СПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИ ЯРАТИЛАДИ
янв.21
НУРАФШОН МАҲАЛЛАСИДА БАНДЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҲАР БИР ЁШГА — ИМКОНИЯТ, ҲАР БИР ИҚТИДОРГА — ШАРОИТ
янв.21
ЁШЛАР БИЛАН ПРОФИЛАКТИК ИШЛАР: «НАМУНАЛИ МАҲАЛЛА» ТАЖРИБАСИ
янв.21
60-МАКТАБДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ЯНГИЛАНИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ
янв.21
ЁШЛАРНИНГ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ФУҚАРОНИНГ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ҳамда туман ИИБ раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қораполвон маҳалласида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганиш давомида маҳалла «еттилиги» билан мулоқот ўтказилиб, хонадонбай ишлаш, аҳолининг мавжуд имконият ва салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда оилаларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, хонадонларнинг имкониятлари, фуқароларнинг меҳнат қилиш истаги ва мавжуд эҳтиёжлари ўрганилиб, уларни банд қилиш ҳамда даромадли меҳнатга жалб этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Туман ҳокими маҳалла «еттилиги» фаолияти учун барпо этилаётган янги бинода ҳам бўлиб, қурилиш жараёни билан танишди. Бинони белгиланган талаблар асосида сифатли якунлаш, унда аҳолига қулай ва самарали хизмат кўрсатиш учун зарур шароитларни яратиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Қораполвон маҳалласида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ишлар хонадонбай ҳамда манзилли ёндашув асосида изчил давом эттирилади.

Slide 1 of 5