35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
САЙЛОВ ОКРУГИДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЁШЛАР МУАММОЛАРИ БЎЙИЧА ТАҲЛИЛИЙ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
ЁШЛАР БАНДЛИГИ ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
БОЛАЛАРНИ ЗАРАРЛИ АХБОРОТДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ
янв.21
ДЕПУТАТГА БИРИКТИРИЛГАН ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАР
янв.21
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА ШТАБ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ БАЛЛОНЛАРИ ТАЪМИНОТИ ЮЗАСИДАН ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТГА БИРИКТИРИЛГАН ҚОНУН
янв.21
ДЕПУТАТГА БИРИКТИРИЛГАН ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАР
янв.21
САБЗАВОТЧИЛИКДА БЕЛГИЛАНГАН РЕЖА ВА ВАЗИФАЛАР: АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ БАЛЛОНЛАРИ ТАЪМИНОТИ ЮЗАСИДАН ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ БАЛЛОНЛАРИ ТАЪМИНОТИ ЮЗАСИДАН ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 23-Ровут сайлов округидан сайланган депутати Тошпўлатов Олимжон Юлдашевичга округ ҳудудидаги Баркамол ва Ровут маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳолидан суюлтирилган газ баллонлари таъминоти билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларда суюлтирилган газ баллонларини етказиб беришда кечикишлар кузатилаётгани, таъминот белгиланган муддатларда амалга оширилмаётгани ҳамда бу ҳолат фуқароларга қатор маиший қийинчиликлар туғдираётгани билдирилган.
Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва уларда кўтарилган масалаларни қонуний ҳал этиш мақсадида депутат томонидан мутасадди ташкилотга депутат сўрови юборилди.
Депутат сўровида:
🔹 Баркамол ва Ровут маҳаллалари аҳолисини суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш ҳолатини атрофлича ўрганиш;
🔹 газ баллонларини етказиб беришдаги кечикишларнинг сабабларини аниқлаш;
🔹 таъминотни тасдиқланган график ва белгиланган тартиб асосида ўз вақтида амалга ошириш;
🔹 мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва етказиб бериш тизимини яхшилаш;
🔹 фуқаролар мурожаатларида кўрсатилган масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича зарур чораларни кўриш вазифалари қўйилди.
Мазкур депутат сўрови «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 8-моддаларига мувофиқ юборилди. Мутасадди ташкилотдан сўровда кўтарилган масалалар бўйича амалга оширилган ишлар ва муаммонинг ечими юзасидан асосланган маълумотни депутат сўрови олинган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмасдан тақдим этиш сўралди.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 193-моддасига мувофиқ, депутат сўровини кўриб чиқмасдан қолдириш, уни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ёки била туриб нотўғри маълумот тақдим этиш белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши эслатиб ўтилди.
Мазкур масала депутатлик назоратига олинди. Фуқароларнинг суюлтирилган газ баллонлари билан барқарор, ўз вақтида ва белгиланган тартибда таъминланиши юзасидан амалга ошириладиган ишлар назорат қилиб борилади.