ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан сайлов округи ҳудудидаги маҳаллада фуқаролар қабули ўтказилди. Қабул давомида фуқароларнинг бандлик, ижтимоий ҳимоя, моддий ёрдам, коммунал хизматлар, йўл ва бошқа масалаларга доир мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, айрим масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, уларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди. Қабул якунида кўтарилган муаммоларни қонуний ва ижобий ҳал этиш бўйича мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш белгиланди. 🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.