ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибиятининг иш режасига асосан котибиятда фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг турли ижтимоий-иқтисодий ва маиший масалаларга оид мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар белгиланган тартибда назоратга олиниб, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди.