ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибиятининг иш режасига мувофиқ, Қораполвон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла» лойиҳаси асосида барпо этилаётган янги маҳалла биносидаги қурилиш жараёнлари ўрганилди. Ўрганиш Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан жойига чиққан ҳолда амалга оширилди. Янги бинода аҳоли, айниқса, ёшлар учун касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўргатишга мўлжалланган ўқув курсларини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Бу эса ёшларнинг замонавий билим ва касбларни эгаллаши, бандлигини таъминлаш ҳамда даромад топиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. Айни вақтда объектнинг пойдевор қисми тўлиқ битказилиб, бино томини ёпиш ва ташқи фасадини пардозлаш ишлари бошланган. Жараёнда қурилиш суръати ва бажарилаётган ишларнинг сифати кўздан кечирилди. Объектни белгиланган муддатда, сифатли ҳолда фойдаланишга топшириш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди. 🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.