КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ: ҲАР БИР ОИЛАНИНГ ИМКОНИЯТИ ЎРГАНИЛМОҚДА
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ: ҲАР БИР ОИЛАНИНГ ИМКОНИЯТИ ЎРГАНИЛМОҚДА Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини ошириш мақсадида хонадонбай ўрганиш ишлари изчил давом этмоқда. Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати А.Нажмиддинов ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Наманган вилояти филиали бошқарувчиси М.Ғайбуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан «Маданият» маҳалласида хонадонбай ўрганишлар ўтказилди. Маҳаллада 81 та эҳтиёжманд оила рўйхатга олинган бўлиб, мулоқотлар давомида ҳар бир оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, мавжуд имкониятлари, эҳтиёж ва муаммолари атрофлича таҳлил қилинди. Асосий эътибор: 🔹 оила аъзоларини муносиб иш билан таъминлаш; 🔹 доимий даромад манбаларини яратиш; 🔹 томорқа ерларидан самарали фойдаланиш; 🔹 касб-ҳунарга ўқитиш; 🔹 тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалаларига қаратилди. Ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммоларни бартараф этиш, эҳтиёжманд оилаларни манзилли қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.