ҲУРРИЯТ МАҲАЛЛАСИДАГИ МУАММОЛАР ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Комилжон Эгамбердиев томонидан тумандаги «Ҳуррият» маҳалласида ҳудудий ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида маҳалла еттилиги билан биргаликда аҳолини қийнаётган муаммолар, ички йўллар, кўчаларнинг тозалиги, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ҳамда ободонлаштириш ишларининг ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, маҳаллада санитария ҳолатини яхшилаш, кўча ва йўлакларни тартибга келтириш, ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш юзасидан маҳалла масъулларига тегишли тавсиялар берилди.
Аниқланган муаммоларни масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этиш ва амалга ошириладиган ишларни назоратга олиш белгиланди.