35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
ОЛИС ҲУДУД МАКТАБИДА ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМ
янв.21
БИЛИМЛАР КУНИ — ЯНГИ МАҚСАДЛАР ВА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ИБТИДОСИ
янв.21
ҲУРРИЯТ МАҲАЛЛАСИДАГИ МУАММОЛАР ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
УРУШ ҚАТНАШЧИСИГА КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ
янв.21
СОҲИЛ МАҲАЛЛАСИДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ АМАЛИЙ НАТИЖА БЕРДИ
янв.21
«НУРАФШОН» МАҲАЛЛАСИДА ЗАМОНАВИЙ БИНО ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
янв.21
2027 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН КУЗГИ ДОН ЭКИНЛАРИНИ ЭКИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТЛАР «МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 35 ЙИЛЛИГИ» КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР
янв.21
ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ФАОЛИЯТИДА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ Маҳалла раиси раҳбарлигидаги «маҳалла еттилиги» фаолияти: муаммолар қандай ҳал этилмоқда ва тизимда қандай камчиликлар мавжуд?

#24_masala
✅Котибият "Иш режа асосида“ Маҳалла раиси раҳбарлигидаги «маҳалла еттилиги» фаолияти: муаммолар қандай ҳал этилмоқда ва тизимда қандай камчиликлар мавжуд?

Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши бош мутахассиси.О.Юсупов шунингдек,
24-Хонобод сайлов округи депутати Тожибоев Зокиржон иштирокида Янги йўл МФЙда маҳалла раиси раҳбарлигида фаолият юритувчи «маҳалла еттилиги»нинг зиммасига юклатилган вазифалар ижроси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганишлар давомида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ҳудуддаги ижтимоий масалаларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, фаолият давомида учраётган тизимли камчиликлар, ижроси кечикаётган вазифалар, идоралараро ҳамкорлик самарадорлиги ҳамда аҳоли мурожаатларининг ечими бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, уларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.
Депутатлик назоратининг асосий мақсади — муаммоларни қайд этиш эмас, балки уларнинг ўз вақтида ва самарали ҳал этилишига кўмаклашиш ҳамда маҳалладаги бошқарув самарадорлигини оширишдан иборат.

Slide 1 of 3