35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Янгиқўрғон туманида доимий комиссиялар қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш бўйича амалий семинар ўтказилди
янв.21
ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
янв.21
НАВКЕНТ МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТ ЎЗИ БИРИКТИРИЛГАН ТАШКИЛОТДА ЎРГАНИШ ЎТКАЗДИ
янв.21
56-МАКТАБ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ЯНГИ ҚИЁФАДА
янв.21
МУСТАҚИЛЛИК ОБЪЕКТЛАРИ: 48-МАКТАБДАГИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
45-СОНЛИ МАКТАБДАГИ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ МАВСУМИЙ ИШЛАР НАЗОРАТДА
Янгиқўрғон туманида доимий комиссиялар қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш бўйича амалий семинар ўтказилди
Янгиқўрғон туманида доимий комиссиялар қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш бўйича амалий семинар ўтказилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашида доимий комиссиялар фаолияти самарадорлигини ошириш, комиссия қарорлари лойиҳаларини қонунчилик талаблари асосида сифатли тайёрлаш ҳамда ягона иш услубини шакллантириш мақсадида амалий ўқув семинари ташкил этилди.
Семинар давомида Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т.Гаппаров томонидан доимий комиссия қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш тартиби, уларнинг мазмун ва шаклига қўйиладиган талаблар, ҳуқуқий асосларни тўғри акс эттириш ҳамда қарор лойиҳаларини расмийлаштиришнинг муҳим жиҳатлари юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, қарор лойиҳаларини амалда тайёрлаш бўйича намунавий ҳужжатлар асосида амалий кўникмалар шакллантирилди, учраётган муаммолар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Мазкур ўқув семинари маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ҳужжатлар сифатини янада ошириш, доимий комиссиялар ишини самарали ташкил этиш ҳамда сессияларга киритиладиган масалаларни пухта тайёрлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Slide 1 of 3