35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
Фуқаролар мурожаатлари депутат назоратида
янв.21
Янгиқўрғонда замонавий сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди
янв.21
Маҳаллада ободонлаштириш ишлари ташкил этилди
янв.21
НУРОНИЙЛАР ЭЪЗОЗЛАНИБ, АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Баркамол маҳалласида замонавий коттежлар қуриш режалаштирилмоқда
янв.21
«Мадад» ННТ вакили иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди
янв.21
ЙЎЛ МАДАНИЯТИ — ХАВФСИЗ ҲАЁТ ВА ХОТИРЖАМЛИК КАФОЛАТИ
янв.21
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ОЛДИДАН ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
янв.21
2027 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН ҒАЛЛА ЭКИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ОИЛАЛАР ХОНАДОНЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Янгиқўрғонда замонавий сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди

Янгиқўрғонда замонавий сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди
Янгиқўрғон туманида аҳоли, айниқса, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун яратилаётган имкониятлар янада кенгайтирилмоқда.
Туман 1-сон спорт мактаби тасарруфидаги сузиш ҳавзаси Спорт вазирлиги ташаббуси билан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркор Дониёрбек Набижоновга бириктирилди. Тадбиркор томонидан иншоотда кенг кўламли капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Мазкур ишлар учун 543 миллион сўм маблағ йўналтирилиб, сузиш ҳавзаси замонавий талаблар асосида қайта жиҳозланди ҳамда фойдаланишга тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилди.
Бугун давлатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида туман аҳли учун муносиб туҳфа сифатида янгиланган сузиш ҳавзаси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Тадбирда Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович иштирок этиб, яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шунингдек, ёшларни спортга кенг жалб қилиш, иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва иншоотдан самарали фойдаланиш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берди.
Янгиланган спорт иншооти ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, сузиш спортини оммалаштириш ҳамда иқтидорли спортчиларни кашф этиб, тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 5