35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
36-СОНЛИ МАКТАБНИНГ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
61-СОНЛИ МАКТАБДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
КЕКСАЛАР ВА НУРОНИЙЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
19-СОНЛИ МАКТАБНИНГ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
АҲОЛИ МУАММОЛАРИ КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
НУРОНИЙЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНМОҚДА
янв.21
ДЕПУТАТЛАР ИШТИРОКИДА «ТОЗА ҲАВО ОЙЛИГИ» ДОИРАСИДА НАЗОРАТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
ТРАНСФОРМАТОР ҚУВВАТИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ

ТРАНСФОРМАТОР ҚУВВАТИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич томонидан Нурафшон сайлов округидаги маҳалла аҳолисининг электр таъминоти билан боғлиқ мурожаати ўрганилди.
Ўрганишлар давомида дастлаб 60 та хонадонга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган трансформаторга ҳозирги кунда 140 та хонадон улангани аниқланди. Натижада тармоққа тушаётган юклама ортиб, хонадонларда электр кучланишининг пасайиши ва маиший электр жиҳозларидан фойдаланишда қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.
Аниқланган муаммони бартараф этиш, аҳолини барқарор ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ҳудуддаги трансформатор қувватини ошириш ёки қўшимча трансформатор ўрнатиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи номига депутатлик сўрови юборилди.
Депутатлик сўровининг кўриб чиқилиши ва муаммонинг ижобий ҳал этилиши депутат назоратига олинди.