35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
ДЕПУТАТ ИШТИРОКИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ
янв.21
КАРТОШКА ҲОСИЛИ ВА ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ БАРҚАРОРЛИГИ — АСОСИЙ ЭЪТИБОРДА
янв.21
САЙЛОВ ОКРУГИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ НАТИЖАСИ ВА ТИББИЙ ХИЗМАТ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА ЧАНГ-ГАЗ ТОЗАЛАШ УСКУНАЛАРИНИ ЎРНАТИШ МАСАЛАСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
АҲОЛИНИ ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕҲҚОНОБОД МАҲАЛЛАСИДА БАНДЛИК ВА УЗУМЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
56-СОНЛИ МАКТАБДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА ЧАНГ-ГАЗ ТОЗАЛАШ УСКУНАЛАРИНИ ЎРНАТИШ МАСАЛАСИ ЎРГАНИЛДИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА ЧАНГ-ГАЗ ТОЗАЛАШ УСКУНАЛАРИНИ ЎРНАТИШ МАСАЛАСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутатлари иштирокида туманда фаолият олиб бораётган, атроф-муҳитга таъсири бўйича 1–2-тоифага кирувчи тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Экология бўлими масъуллари иштирокида ташкил этилган учрашувда ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти давомида атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли ташламаларни камайтириш, экологик қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш ҳамда корхоналарда замонавий чанг-газ тутгич ва тозалаш фильтрларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Депутатлар томонидан тадбиркорлик субъектларида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича белгиланган талабларнинг бажарилиши, мавжуд чанг-газ тозалаш ускуналарининг ҳолати ҳамда улардан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида тадбиркорларга ишлаб чиқариш жараёнида экологик хавфсизликни таъминлаш, атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг олдини олиш, зарур фильтр ва тозалаш ускуналарини белгиланган талаблар асосида ўрнатиш юзасидан тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, аҳоли саломатлиги ва экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида мазкур йўналишдаги ишлар депутатлик назорати доирасида мунтазам ўрганиб борилиши таъкидланди.