30-СОНЛИ МАКТАБДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ВА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович тумандаги 30-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, муассасада амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнларини ўрганди.
Ўрганиш давомида қурилиш ишларининг сифати, белгиланган муддатларга риоя қилиниши, синф хоналари ва мактаб ҳудудининг ҳолати, ўқувчилар учун муносиб ва хавфсиз шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, масъулларга мавжуд камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли якунлаш ҳамда мактабни янги ўқув йилига тўлиқ тайёр ҳолатга келтириш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
✅ Таълим муассасаларида замонавий, қулай ва хавфсиз муҳит яратиш депутатлик назоратининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.