ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ БЎЙИЧА АМАЛИЙ ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович эрта тонгда ўзи сайланган округ ҳудудида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаатлари асосида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Фуқароларнинг ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича билдирган мурожаатига асосан ҳудудда мавжуд тармоқни янгилаш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш жараёнида Нажмиддинов Асадулла Икромович маҳалла еттилиги ҳамда аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиб, ишларни сифатли ва белгиланган муддатда якунлаш, шунингдек, кўчалар ва хонадонлар атрофини ободонлаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.