“ОҒИР МАҲАЛЛА” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Садриддинов Маъруфжон томонидан сайлов округида жойлашган Соҳил маҳалласида “Оғир маҳалла” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида маҳалладаги ички йўллар, электр энергияси ва ичимлик суви таъминоти, кўчаларни ободонлаштириш ҳамда аҳоли учун муносиб шароитлар яратиш борасида бажарилаётган ишлар ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, маҳалла фаоллари ва фуқаролар билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари тингланди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва белгиланган ишларни сифатли ҳамда ўз муддатида якунлаш юзасидан тегишли масъулларга тавсиялар берилди.
Мазкур ишлар депутатлик назоратига олинди.