Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
ИЖТИМОИЙ ХОДИМ ФАОЛИЯТИ ВА МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРО МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
янв.21
ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДАГИ ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТ МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ БИЛАН УЧРАШДИ
янв.21
Ёшлар муаммолари ва таклифлари муҳокама қилинди
янв.21
ДОРИХОНАДА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАКТАБДА «ДОЛЗАРБ 90 КУН» ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЮЗАСИДАН ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ
ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ

ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мутахассиси М. Имамов томонидан Янгиқўрғон туман электр тармоқлари корхонасида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилиши режалаштирилган масала юзасидан амалга оширилди.
Жараёнда туманда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш, электр тармоқлари ва трансформатор пунктларининг техник ҳолати, мавжуд муаммолар, фуқаролар мурожаатларининг кўриб чиқилиши ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, соҳада амалга оширилаётган ишлар, белгиланган вазифаларнинг ижроси ва келгусида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар юзасидан масъул ходимларнинг ахборотлари тингланди.
Ўрганиш натижалари асосида таҳлилий маълумотлар тайёрланиб, аниқланган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар сессия муҳокамасига киритилиши белгиланди.

Slide 1 of 3