Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
ИЖТИМОИЙ ХОДИМ ФАОЛИЯТИ ВА МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРО МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
янв.21
ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДАГИ ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТ МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ БИЛАН УЧРАШДИ
янв.21
Ёшлар муаммолари ва таклифлари муҳокама қилинди
янв.21
ДОРИХОНАДА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАКТАБДА «ДОЛЗАРБ 90 КУН» ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЮЗАСИДАН ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ
ИНТЕНСИВ БОҒДОРЧИЛИК ВА ҚАЙТА ИШЛАШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ИНТЕНСИВ БОҒДОРЧИЛИК ВА ҚАЙТА ИШЛАШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович билан ўтказилган учрашувда Хадикент маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган “SURA GENERAL INVESTMENT” МЧЖ раҳбари томонидан корхона фаолияти ҳамда истиқболли лойиҳалар юзасидан таклифлар билдирилди.
Маълум қилинишича, корхона томонидан замонавий интенсив боғдорчилик йўлга қўйилиб, бугунги кунда 200 нафардан ортиқ фуқаронинг доимий бандлиги таъминланган. Шу кунга қадар корхонада етиштирилган мева маҳсулотларининг 2 миллион АҚШ долларидан ортиқ қисми хорижий давлатларга экспорт қилинган.
Учрашувда мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт географиясини кенгайтиришга қаратилган янги лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди. Қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш орқали маҳсулотларни нес-нобуд бўлишининг олдини олиш, уларни узоқ муддат сақлаш, ички бозорни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.
Бироқ мазкур лойиҳани амалга ошириш жараёнида ер майдони тоифасини ўзгартириш билан боғлиқ айрим масалалар мавжудлиги қайд этилди.
Шунингдек, корхона раҳбари лойиҳа кўламини янада кенгайтириш, экспорт ҳажмини ошириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш мақсадида 100 гектар ер майдонини белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқариш масаласини кўриб чиқишни сўради.
Туман ҳокими томонидан билдирилган таклифларни атрофлича ўрганиш, мавжуд муаммоларга қонуний ечим топиш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга амалий кўмаклашиш юзасидан масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.

Slide 1 of 2